Олимлар ёнғоқнинг янги фойдали хусусиятини аниқладилар
Жанубий Aвстралия университети олимлари ёнғоқ стресс даражасини пасайтириши мумкин деган хулосага келишди.
Бу таъсирга унинг руҳий саломатлик билан боғлиқ бўлган ичак микробиотасига фойдали таъсири орқали эришилади, дея ёзади Nutrients журнали.
Тадқиқотда икки гуруҳга бўлинган 80 нафар талаба иштирок этди. Биринчи гуруҳдаги кўнгиллилардан ҳар куни бир неча дона ёнғоқ истеъмол қилиш сўралган. Иккинчи гуруҳ одатдаги овқатланишига риоя қилишди.
16 ҳафталик кузатувдан сўнг, экспертлар биринчи гуруҳ иштирокчилари узоқ муддатда руҳий саломатлик кўрсаткичлари, умумий уйқу сифати яхшиланганлигини аниқладилар.
Иккинчи гуруҳ талабалари имтиҳон олдидан стресс ва руҳий тушкунлик даражасининг ошишини қайд этдилар.
Олимларнинг фикрига кўра, ёнғоқ мия саломатлигига ҳисса қўшадиган омега-3 ёғ кислоталари, антиоксидантлар, мелатонин, полифеноллар, фолий кислотаси ва Е витаминига бой.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter