Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор мия фаолиятига яхши таъсир этувчи маҳсулотларни санаб ўтди

Шифокор мия фаолиятига яхши таъсир этувчи маҳсулотларни санаб ўтди

Фото: Xabar.uz

Баъзи озиқ-овқатлар мия фаолиятига фойдали таъсир кўрсатиши мумкин. Улар ҳақида диетолог Елена Соломатина батафсил маълумот берди, деб ёзади «Вечерняя Москва».

Мутахассиснинг фикрича, тўйинган ёғ кислоталари, хусусан, ёнғоқ, ёғли балиқ ва зиғир уруғи ёғида мавжуд бўлган омега-3 моддаси мия фаолиятини яхшилайди.

«У инсоннинг тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган нерв импулсини ҳимоя қилади. Тана турли омиллар таъсирида шикастланиши мумкин бўлган миелин изоляциясига эга», дейди Соломатина.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, омега-3 ёғ кислоталари организмдаги яллиғланишни камайтиради ва қонни суюлтиради.

Б витаминин ўз ичига олган озиқ-овқатлар ҳам фойдалидир, айниқса жигар, турли хил гўштлар таркибидаги Б12 витамини мия фаолиятида муҳим рол ўйнайди.

Aнтиоксидантлар - П гуруҳи витаминлари ҳам муҳимдир. Буларга кверцетин, рефинатроз, полифинол киради. Ушбу моддалар мия ҳужайраларини йўқ бўлишдан ҳимоя қилади ва С витамини сақланишига ҳисса қўшади, бу аноксидантларнинг ишини узайтиради ва уларнинг оксидланишини олдини олади.

Ушбу моддалар анор, кўкатларда мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг