Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёмғирли об-ҳаво давом этади — «Ўзгидромет» маълумоти

Ёмғирли об-ҳаво давом этади — «Ўзгидромет» маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятлари бўйича кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ, баъзи жойларда 12-14° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг