Йўллардаги қоидабузарлик акс этган видеони қаерга юбориш керак?
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳар ИИББда журналистлар учун брифинг ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбирининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар видеорегистратор орқали қайд этган қоидабузилишларни «Telegram» орқали +998 99 889-07-27 рақамига юбориши мумкинлиги эълон қилинди.
ИИББ вакилларининг айтишича, юборилган видеолар асосида қоидабузарларга чора кўрилади.
Брифинг давом этмоқда. Тез орада тафсилотлар билан батафсил таништирамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter