Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл қурилиши ва таъмирига кетаётган пулларни назорат қилиш имкони яратилади

Йўл қурилиши ва таъмирига кетаётган пулларни назорат қилиш имкони яратилади

Фото: Xabar.uz

Йўл қурилиши ва таъмирига сарфланган пулни назорат қилиш имконини берувчи «Shaffof Yo’l» онлайн ахборот платформаси ишга туширилади.

Бу regulation.gov.uz порталида жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Янги платформада:

- автомобиль йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;

- қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради;

- шу хаританинг ўзида қурилиш ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;

- йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида платформада «онлайн-ҳисоблагич»да кўриниб туради. Масалан, автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганини шу заҳоти билиб олса бўлади;

- аҳолида йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти пайдо бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг