Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Департамент: Яшнобод туманида йўл қурилишидан катта маблағ ўзлаштирилган

Департамент: Яшнобод туманида йўл қурилишидан катта маблағ ўзлаштирилган

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи «T.Y.» ва ёрдамчи пудратчи «T.O.» МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб боришлари керак бўлган.

Аммо тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг