Йўл ҳақини асоссиз оширганлар таксиларга чора кўрилмоқда - Транспорт бошқармаси
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Карантин даврида йўналишсиз такси ҳайдовчилари томонидан нархларнинг асоссиз оширилиши» мавзуси юзасидан Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда айтилишича, Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими нозирлари, солиқ, монополияга қарши кураш ташкилоти ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги 32 та мадад постида назорат ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
10 июлдан ҳозирга қадар йўл ҳақини асоссиз оширган ёки тендер шартномаси талабларини бузган 25 та юридик корхонага маъмурий чоралар қўлланилди.
64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди.
Бундан ташқари яна 9 та юридик корхонага чора кўриш ва 21 та таксининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тайёрланган хужжатлар судга тақдим этилди.
Шунингдек, йўловчиларга фақатгина қонуний тарзда, яъни лицензияли таксилар хизматидан фойдаланиш, имкон қадар мобил иловалар орқали таксига буюртма бериш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter