Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил сўзи. Оксфорд луғати йил сўзини эълон қилди

Йил сўзи. Оксфорд луғати йил сўзини эълон қилди

Мазкур атама ёш авлод таъсирида вужудга келган маданий, сиёсий, ижтимоий ўзгаришларни англатади

Фото: «The Telegraph»

Оксфорд луғати «youthquake» сўзини йил сўзи деб эълон қилди. «Oxford University Press» сайтида айтилишича, мазкур атама ёш авлод таъсирида вужудга келган маданий, сиёсий, ижтимоий ўзгаришларни англатади.

Маълум бўлишича, «youthquake» сўзи 2016 йилга нисбатан 2017 йилда 5 баробар кўп фойдаланилгани боис, йил сўзи сифатида танланган. Илк бор бу сўз 1965 йилда «Vogue» нашри муҳаррири Диана Вриланд томонидан ишлатилган.

Шунингдек, йил сўзи бўлишга «Antifa» (антифашистлар ҳаракати), «Broflake» (консерватор, ҳаётга нисбатан замонавий қарашларни ҳақорат қилувчилар), «Gorpcore», «Kompromat», «Newsjacking», «White fragility» каби атамалар ҳам даъвогарлик қилган.

Эслатиб ўтиш керак, 2016 йилда «ҳақиқат пости» («post-truth») атамаси йил сўзи деб топилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг