Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўл туманига янги ҳоким тасдиқланди

Янгийўл туманига янги ҳоким тасдиқланди

Aтауллаев Одилжон Қосимович Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Одил Aтауллаев  1980 йили Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Aндижон Давлат университетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг