Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Яшнобод туманига ҳоким бўлди

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Яшнобод туманига ҳоким бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Раҳмонқулов Бахтиёр Тугамбаевич Яшнобод туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг