Янги вазирликда тайинловлар амалга оширилди

Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.
Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Мухтор Муҳитдинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилиб, унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновга юклатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter