Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вазирлик ҳузурида жамғарма ташкил этилди

Янги вазирлик ҳузурида жамғарма ташкил этилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» Ҳукумат қарори  (228-сон, 15.04.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағларидан «хавфсиз маҳалла» тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби мақсадларда фойдаланилади.

Шунингдек, қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг феврал ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг