Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вазирликларда қанча одам ишлаши маълум бўлди

Янги вазирликларда қанча одам ишлаши маълум бўлди

Иллюстратив фото

Туризм ва спорт вазирлиги негизида икки — Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу вазирликларда қанча одам ишлаши маълум қилинди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони эса 386 нафар этиб белгиланди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони эса 76 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 594 нафар этиб белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг