Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик автомашинаси хатланди

Вазирлик автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирувдаги автотранспорт воситаларини қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган судларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан бир неча фуқаро фойдасига жами 340 млн сўм қарздорликларни ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида «Lacetti» русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, ушбу автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларидан бирида қарздорга тегишли автомашина Нукус кўчаларида топилиб, жарима майдончасига қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг