Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги тайинланган терговчи ва суриштирувчиларга иш қуроллари топширилди (фото)

Янги тайинланган терговчи ва суриштирувчиларга иш қуроллари топширилди (фото)

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси

Ички ишлар вазирлиги академиясининг 16 нафар битирувчиси Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимларига терговчи ва суриштирувчи вазифаларига тайинланди, — деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Бугун, 28 июнь куни ёш ходимларга тергов жараёнида зарур бўладиган барча иш қуроллари: компьютер жамланмаси, хизмат дафтарлари, терговчи махсус сумкаси, амалий қўлланмалар ва эслатмалар, жиноят, жиноят процессуал ва маъмурий кодекслар ҳамда канцелярия анжомлари топширилди.

Ёш ходимлар ишга қабул қилинганини Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Алламурадов расман эълон қилди ҳамда уларнинг фаолиятида омад тилади.

Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан вилоятнинг барча терговчи ва суриштирувчи ходимлари тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида турли изларни, ашёларни топиш, кузатиш, кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситаларни жамлаган махсус тергов сумкалари билан таъминлаётгани ҳақида аввал хабар бергандик

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг