Диққaт! ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси огоҳлантиради!
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, жорий йилнинг 10 сентябрдан Республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун жавобгарликка тортиладилар. Бу ҳақда ИИББ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига илова тарзда бир нечта ўзгартириш киритилган.
Унга кўра пандемия муносабати билан карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий чоралар қўлланилмаслиги белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан, мазкур банд бекор қилиниб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, жорий йилнинг 10 сентябрдан Республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Шу сабабли, Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2021 йил 10 сентябрга қадар вақтинчалик рўйхатдан ўтишларини сўрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter