Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қоида: Фуқаро катта миқдорда пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса, операция шубҳали деб топилади

Янги қоида: Фуқаро катта миқдорда пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса, операция шубҳали деб топилади

Фото: «Xabar.uz»

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Тасдиқланган қоидаларга кўра, юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш ички назорат тизимининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички назорат тизимининг тегишли тузилмасини ташкил этиши лозим.

Ички назорат тизими раҳбари ва масъул ходимлари ички назоратни амалга ошириш мақсадида почта алоқаси ходимларидан керакли бошқарувчилик, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

Фойдаланувчининг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай фойдаланувчи ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш фойдаланувчини текшириш чоралари ҳисобланади.

Бундан ташқари агар фойдаланувчи 30 календарь куни давомида умумий суммаси 184 млн 300 минг сўмдан ошадиган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса операция шубҳали деб топилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг