Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўқув йилида Ўзбекистон тиббий ОТМларида 10 минг хорижлик таҳсил олади

Янги ўқув йилида Ўзбекистон тиббий ОТМларида 10 минг хорижлик таҳсил олади

Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида 16 та мамлакатдан 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Юртимизда қисқа вақт ичида бакалавриат ва магистратура босқичлари қабул квоталари 25 фоизга, клиник ординатура квоталари эса 30 фоизга оширилди. 6 та янги таълим йўналиши, 17 та янги мутахассислик ташкил этилди.

ССВ хабарига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрлаш борасида хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши, икки томонлама диплом бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича Россиянинг 17 та, Италиянинг 2 та, Корея Республикасининг 2 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Германия, Испания, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланди.

2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг