Яна бир соҳа ходимлари «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига пул ўтказди
Бизнес-омбудсман ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказди.
Бундан аввал ДХХ, ИИВ, Прокуратура ва бошқа ташкилотлар ҳам бир кунлик иш ҳақларини ушбу фондга ўтказган эди.
Жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган COVID-19 пандемиясига қарши Ўзбекистонда ҳам қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, республика аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 март кунига келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 158 тани ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter