Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХТБга 375 дона сифатсиз компьютер  тўпламини «ўтказган» шоввозларга жиноят иши қўзғатилди

ХТБга 375 дона сифатсиз компьютер  тўпламини «ўтказган» шоввозларга жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив сурат.

Фото:«Justdial.com»

Бўка тумани халқ таълими бўлимига сифатсиз копьютерлар тўплами «ўтказилгани» аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати айни маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига асосланиб хабар  қилмоқда.

Унга кўра, давлат харидларини амалга ошириш жараёнида қонунийликни таъминлаш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда «W» МЧЖ мансабдор шахслари туман халқ ХТБ тасарруфидаги мактабларга ҳужжатларида кўрсатилганидан бошқа, сифатсиз, энг ёмони - қайта таъмирланган 375 дона компьютер тўпламларини ўтказгани фош бўлди. Бунинг натижасида  628,4 милллон сўм бюджет маблағларини талон-торож қилингани айтилмоқда.

Айни пайтда «W» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг