«Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан...» — Президент
Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
— Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз хароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?
Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларни қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик — нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter