Хўжайли ҳокими мурожаатларни «Телеграм» орқали қабул қилмоқда
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман ҳокими Женгис Ермашев аҳоли мурожаатларини «Telegram» мессенжери орқали қабул қилмоқда. Ҳокимлик гуруҳида ҳозирда 4 минг 903 нафар фаол фойдаланувчи бор.
«Хўжайли тумани ҳокимига электрон мурожаат» гуруҳини ҳокимнинг ўзи кузатиб боради ва мурожаатларнинг ҳал этилиши ва кўриб чиқилишини назорат қилади, деб хабар бермоқда «Kar24.uz».
Гуруҳга аъзо бўлиш учун мессенжерда «@hokimgamurojaat» сўзини қидириш лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter