Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келган Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят раҳбари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев сессия давомида Хайрулла Бозоров номзодини кўрсатиб ўтди ва у ҳақда шундай фикр билдирди:

— Ҳар қандай лавозим вақтинча, Худо томонидан берилган синов. Агар раҳбар фидойи бўлса, муносиб бўлса, иши юришади. Муносиб бўлмаса, одамлар тушунмаса, иши ортга кетади. Халқимиз энди эмин-эркин яшашни ўрганяпти. Яхши уйда яшашни, газ-свет ўчмаслиги, фарзандлари яхши мактабда ўқишини истайди. Ҳудуднинг ривожланиши ҳокимга боғлиқ.

Биз ривожланиш йўлига ўтдик, энди ортга қайтмаймиз.

Тўрт ой олдин Фарғона вилояти ҳокимлигини Хайрулла Бозоровга ишониб топширган эдик. Шунча вақт давомида у билан бирга ишладингиз, синовдан ўтказдингиз.

Мен Фарғона вилояти ҳокимлигига Хайрулла Бозоров номзодини таклиф қиламан, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг нутқидан сўнг депутатлар чиқиш қилди. Сессия давомида Хайрулла Бозоров номзоди Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали сессия фаолиятини кузатишда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг