Тошкентдаги айрим масжидларда Хатми Қуръонлар якунига етмоқда
Рамазон арафасидан эътиборан юртимиз масжидларидаги таровиҳ намозларида Хатми Қуръонлар бошланган эди. Тошкентдаги айрим масжидларда ана шу Хатми Қуръонлар якунланиш арафасида. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, бугун, 29 май куни Тошкент шаҳридаги «Ҳасанбой» жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси, яъни Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Масжид манзили: Юнусобод тумани, Ориф Соипов кўчаси 10 уй.
Қорилар: Абдурауф Муқимжон ўғли, Жалолиддин Муҳаммадқул ўғли, Муҳаммаджон Эгамберди ўғли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter