Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига оид низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори (767-сон, 21.12.2021 й.) билан Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.
Халқаро курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш:
- темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;
- ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига жўнатмалар топширилиши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади.
Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Мазкур Низом қоидалари ёзма хат-хабарларга (майда пакетлардан ташқари) нисбатан татбиқ этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter