Халқ банкидан фоизсиз кредит олинг
Маиший техника сотиб олмоқчимисиз? Янги замонавий телефон керакми ёки иш фаолияти учун кучли компьютер қурилмасини истайсизми? Халқ банки бунга ёрдам беради!
Халқ банкининг ҳамкор ташкилотларида истеъмол маҳсулотлари ва хизматларини харид қилиш учун қулай тўлов картасини очишингиз мумкин. Карта 5 йил муддатга очилади ва мазкур карта орқали 24 500 000 сўмгача фоизсиз кредит олсангиз бўлади.
Энди муҳим ва керакли буюмлар учун маблағ етишмаслиги ҳақида ташвишланмайсиз, бу борада Халқ банкининг «Режали тўлов» картаси қўл келади.
Ушбу хизмат қисқа муддатли кредитлар сонига киритилган ва 12 ойга берилади. Шу билан бирга, ҳар ой, 15-кундан кечиктирмасдан, қарз миқдорини тўлаш лозим.
«Режали тўлов» картаси доимий иш жойига ва доимий даромад манбаига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тақдим этилади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Халқ банкининг исталган филиалига келиб, шахсий маълумотларингизни тақдим этсангиз бўлди. Даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ва кераксиз ҳужжатлар билан овора бўлишингиз шарт эмас. Банкнинг ўзи мижознинг маълумотлар базасидан даромадлари тўғрисида маълумотни олади.
Керакли харидларни кейинга қолдирманг, Халқ банки орқали орзу қилган жиҳозларни харид қилишингиз мумкин.
Батафсил маълумот учун: +998 71 210 20 02
Wеб-сайт: xb.uz
E-mail: [email protected]
Телеграм-канал: https://t.me/xalqbankinfo
Телеграм-бот: https://t.me/xbInfo_bot
Телеграм-бот call center: https://t.me/xalqbankcall_bot
Facebook: Xalq Banki
Instagram: xalqbankinfo
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter