Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда вояга етмаган қизларни фоҳишаликка мажбурлаб сотаётган шахс қўлга олинди

Хоразмда вояга етмаган қизларни фоҳишаликка мажбурлаб сотаётган шахс қўлга олинди

2021 йил 2 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига келиб тушган аризага кўра, Р.М. исмли аёл, ёш вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётганлиги маълум қилинган.

Аризага мувофиқ олиб борилган тезкор тадбир давомида 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида яшовчи Р.М., шартли харидор сифатида жалб қилинган М.Мга 1.400 АҚШ доллари эвазига 2002 йилда туғилган, Урганч шаҳар Наманган кўчасида рўйхатда турувчи М.Ф. ҳамда 1999 йилда туғилган, Урганч шаҳар Проектная кўчасида рўйхатда турувчи М.А.ни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун сотиб, Хазорасп бекатига бориб М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг