Вилоят ҳокимлиги «Андижон полкаси» бўйича изоҳ бер(ма)ди
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бугун шов-шувга айланиб кетган «Андижон полкаси» ойлиги ҳақидаги хабарномани на тасдиқлади, на инкор қилди.
Xabar.uz сўровига жавобан улар ҳали бу ҳолатдан тўлиқ бохабар эмаслигини айтишди ва ўрганиш якунлангач, қўшимча маълумот берилишини билдиришди.
Лекин туман ҳокимликлари расмий каналларида турли ташкилотлар ва мактабларда «Андижон полкаси»га ўйнаш ва уни тарғиб қилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Видео ва расмларда ўқувчилар ва давлат хизматчилари, шифокорлар иш ва ўқиш вақтида кўчада рақс тушаётганини кўриш мумкин.
Андижон вилояти бугун тренддан тушмай қолди. Аввалроқ вилоят ҳокими барча андижонликларни «Андижон полкаси»га ўйнашга чақирган эди. Сўнг эса Избоскан ҳокими бир кунда 49 та ер майдонини ўзига ўтказиб олган ва унинг «Яшил макон» бўйича шубҳали аудиоси тарқалган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter