Вазирлар Маҳкамаси шўъбаcига мудир тайинланди
Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти шўъба мудири тайинланди.
Ҳукуматнинг тегишли (29.10.2020 №664) қарорига кўра, Диёрбек Абдугаппорович Бекмирзаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири этиб тайинланди.
Диёрбек Бекмирзаев тайинловга қадар ЎзР ФА М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter