Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вақф» жамоат фонди раҳбари ишдан кетди

«Вақф» жамоат фонди раҳбари ишдан кетди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов вазифасидан кетди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли тайинланди.

Сирдарёда таваллуд топган ўттиз беш ёшли Яҳё Абдураҳмонов Тошкент ислом институтида таълим олган, Миср Араб Республикасидаги «ал-Азҳар» университетида малака оширган, шунингдек, Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультети битирувчиси ҳисобланади.

«Вақф» жамоат фондининг собиқ раиси И. Халилов хайрия тариқасида тушган пулларга «Малибу-2» хизмат машинаси олганлиги ортидан можаролар маркази қолганди. У қандай вазифага ўтказилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг