Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ваколат — Инвестициялар вазирлигига, назорат — Давлат божхона қўмитасига...

Ваколат — Инвестициялар вазирлигига, назорат — Давлат божхона қўмитасига...

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:

  • эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;
  • саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;
  • саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;
  • саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);
  • инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг