«Uzbekistan Airways» йўловчиларга эслатма билан чиқди
«Uzbekistan Airways» Буюк Британияга бораётган йўловчи ва саёҳатчиларга эслатма берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 7 декабрдан SARS-CoV-2’нинг янги «омикрон» штамми пайдо бўлиши муносабати билан Буюк Британия ҳукумати мамлакатга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритган.
Мавжуд қоидаларга қуйидаги қўшимча қоидалар киритилди:
- 12 ёшдан ошган барча йўловчилар, эмлаш ҳолатидан қатъий назар, Буюк Британияга келишдан камида 48 соат олдин ўтказилган ПЗР-тестининг салбий натижасини тақдим этган тақдирдагина мамлакатга киришлари мумкин;
- Шунингдек, Буюк Британияга келгандан кейин иккинчи куни ПЗР-тестини қайта топшириш мажбурий этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter