Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» раҳбариятида янги тайинловлар бўлди

«Uzbekistan Airways» раҳбариятида янги тайинловлар бўлди

«Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди.

Сатторов Алишер Абдувоҳобович уч йил муддатга «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

Икромов Шаҳзод Илясович уч йил муддатга «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари;

 Ёдгоров Шуҳратилло Шавкатович уч йил муддатга акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг «Uzbekistan Airways» тижорат ва туризм бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловлар «Uzbekistan Airways»  акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг