Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airports» раисига ўринбосарлар тайинланди

«Uzbekistan Airports» раисига ўринбосарлар тайинланди

«Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раисига икки нафар янги ўринбосарлар тайинланди.

Сардор Абдуллаев «Uzbekistan Airports»  АЖ Бошқаруви раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси Сардор Абдуллаев ўз фаолиятини Тошкент молия бошқармасида бошлаган. Сўнг бир неча йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва ахборот хавфсизлиги департаментида ишлаган. 2020 йилдан 2022 йилгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари бўлган.

Баҳодир Мирусманов «Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раисининг персонал бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг