Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уруш ва меҳнат фахрийларининг пенсияси икки баробар оширилади

Уруш ва меҳнат фахрийларининг пенсияси икки баробар оширилади

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, вояга етмаган даврида фашистлар концлагерларида асирликда бўлган ва Ленинград шаҳрида қамал шароитида меҳнат қилган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори шу йил 10 майдан бошлаб 2,5 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

Ҳозирги кунда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кам пенсия миқдори 800 минг сўмни, ўртача ҳисобда эса 1 миллион 700 минг сўмни ташкил этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур Фармон асосида жорий этилаётган янги ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими уруш ва меҳнат фахрийларининг пенсиялари ҳажмини 2 баробар ошириш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг