Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода уруш фахрийсининг пул мукофоти расмга туширилгач қайтариб олиб кетилгани айтилмоқда

Бухорода уруш фахрийсининг пул мукофоти расмга туширилгач қайтариб олиб кетилгани айтилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Бухорода уруш фахрийсига 9 май куни муносабати билан ажратилган пуллар расмга туширилгандан сўнг олиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Султонобод МФЙ Юқор Ҳасан Хўжа қишлоғида яшовчи уруш фахрийси Мардонов Жаббор бобонинг набираси ёзишича, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мардонов Жаббор бобога Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов номидан табрикнома ва пул маблағи тантанали тарзда топширилган.

96 ёшли бобо, қолаверса фарзандлару невара чаваралар кўрсатилган эътибордан қувончи чексиз бўлган.

Аммо, табрикнома ва пул берилиш жараёни расмларга туширилганидан кейин, фақат табрикнома қолдирилиб, байрам ўтгач пенсия билан бирга берилади, деб пул қайтиб олиб кетилган.

Ушбу мурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Бухоро вилояти прокурори томонидан вазият назоратга олинган ва отахоннинг рағбат пуллари пенсия қўшилиб берилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг