Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра зиёратига қачондан рухсат берилиши аниқ бўлди

Умра зиёратига қачондан рухсат берилиши аниқ бўлди

Саудия Арабистонининг Жиддадаги халқаро аэропорти саккиз ойлик танаффусдан сўнг умра ва ҳаж сафарлари учун махсус терминалларини тайёрламоқда.

Аэропорт қиролликка келадиган зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор эҳтиёт чораларини кўрди, деб хабар бермоқда Жидда шаҳрида жойлашган Оказ газетаси.

Одамларнинг кўп бўлишига йўл қўймаслик учун аэропортда кириш ва чиқиш жойлари ажратилади ва ижтимоий масофани чеклаш чоралари амалга оширилади, деб ёзади нашр.

Саудия Арабистони ташқарисидаги зиёратчиларга Умра зиёратини бажариш учун 1 ноябрдан бошлаб қиролликка боришга рухсат берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг