Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра бўйича рейслар кунига икки мартадан амалга оширилади

Умра бўйича рейслар кунига икки мартадан амалга оширилади

Эндиликда умра ибодати учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

«Юртдошларимининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш амалий қадамлар ташланди.

Шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилади»,—дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 22 январь кунидан бошлаб ўзбекистонликлар умра зиёратини амалга ошириш имконига эга бўлдилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг