Уч вилоятда экология бошқармаси раҳбарлари ишдан олинди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.
Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига «ҳайфсан» интизомий чоралари қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter