Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман марказидан 380 километр олисда давлат хизматлари қандай кўрсатиляпти?

Туман марказидан 380 километр олисда давлат хизматлари қандай кўрсатиляпти?

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

«Қорақалпоғистон» қишлоғининг яна 38 нафар оиласи яшаб турган, аммо керакли тартибда расмийлаштирилмаган иморатларига мулк ҳуқуқини эътироф этувчи ҳужжатни қўлга киритишди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди. 

«Қорақалпоғистон» қишлоғи Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани марказидан 380 километр масофада жойлашган. Айнан бу ерда биринчилардан бўлиб тажриба тариқасида Давлат хизматлари марказининг филиали очилган эди.

Бу филиал барча фуқароларимиз — жойлашган жойи ва етиб бориш қийинлигидан қатъи назар, давлатимиз эътиборида эканлигидан далолат. Давлат хизматлари марказлари ходимлари эса доимо тезкор ва ҳеч қандай бюрократик тўсиқларсиз хизматлар кўрсатишга тайёр туришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг