Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамшира маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлди

Ҳамшира маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Қўнғирот туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг