Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолинди

Ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолинди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

21 июль куни Қўнғирот тумани «Таракли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл кўприги устида 2003 йилда туғилган К.А. исмли вояга етмаган шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

У кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлаётган пайтда шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори лейтенант И.Жамалов томонидан қутқариб қолинди.

К.А. билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб ота-онасига топширилди. 

Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг