Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туғруқхонадаги хато туфайли ота-она етти йил ўғлини кўролмади

Туғруқхонадаги хато туфайли ота-она етти йил ўғлини кўролмади

Фото: РИА Новости

Бундан етти йил аввал туғруқхонада вафот этгани айтилган боласининг тирик эканлиги ва болалар уйида эканлиги волгоградлик оилани ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда Волгоград вилояти маъмурияти сайтида маълум қилинди, дея ёзмоқда «lenta.ru» сайти.

«Фарзандининг тирик эканлигини тўсатдан билиб қолган ота-она ота-оналик ҳуқуқини тиклаш учун судга мурожаат қилган. 2017 йилнинг ноябрида адолат ғалаба қозонди ва 2018 йил арафасида бола қонуний ота-онасига топширилди», — дейилади хабарда.

Бир муддат аввал эр-хотинга суд ижрочиларига интернатдаги бола таъминоти учун ота-онасидан алимент ундириш ҳақида ҳужжат келиб тушган. Суд ижрочиси қарздорларни уйидан топа олмайди ва онанинг банкдаги ҳисобини ёпиб қўяди.

Кейинги куни она нима гаплигини аниқлаш мақсадида судга боради. «Ҳужжатларни кўриб, у ҳушидан кетиб қолди», — дея таъкидлайди суд ижрочилари.

Маълум бўлишича, 2011 йили бола туғилган пайтда онага унинг бир ҳафтадан ортиқ яшай олмаслигини айтишади. У эса эри билан маслаҳатлашиб, боладан воз кечишга қарор қилади. Беш кун ўтгач эр-хотин болани олиб кетиш учун қайтиб келади, бироқ уларга чақалоқ аллақачон вафот этганини айтишади.

Ўтган йилнинг август ойида матбуотда челябинсклик Зоя Туганова ДНК тестидан сўнг 30 йил давомида бегона болани тарбиялаб келганини билиб қолгани, ўз қизини эса ижтимоий тармоқлардаги суратлари орқали топгани ва бунинг учун туғруқхонадан бир миллион рубл товон пули ундириб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг