Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги йўл ўтказгич танклар ёрдамида синалди

Тошкентдаги йўл ўтказгич танклар ёрдамида синалди

Транспорт вазирлигига кўра, пойтахтимиздаги Бобур кўчаси ва «Тошкент» халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилган.

Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.

Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботланди, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, август ойида шу ҳудудда йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушганди. Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бюджетга 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг