Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир халқаро кўргазма очилади

Тошкентда яна бир халқаро кўргазма очилади

Жорий йилнинг 3-5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасининг 4 павильонида «Босма иши ва қадоқлаш - O'ZBEKinPRINT- O'ZuPACK 2018» халқаро кўргазмаси ўтказилади.

O'ZBEKinPRINT- O'ZuPACK кўргазмасини Ўзбекистоннинг қадоқлаш ва босма иши бозоридаги йилнинг энг муҳим воқеаси деб аташ мумкин. Бу йил кўргазма ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда ва тайёр қадоқ ва қадоққа белги қўйиш бўйича маҳаллий ва хорижий қадоқлаш техникаси ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларини, ишлаб чиқаришнинг бошидан охиригача бўлган жараёнлар, қадоқ, белги ва полиграфия ишлаб чиқаришдан иборат бўлган турдош ишлаб чиқаришларни бир майдонда жамлайди.

Жорий йилдаги кўргазма ҳажми 16 фоизга ошган бўлиб, унда жами 15 мамлакат - Австрия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, АҚШ, Туркия, Франция, Россия, Ўзбекистон, Финляндия ҳамда Япониядан 66 та компания ва бренд қатнашмоқда.

Юбилей форум учун қатор йирик премьералар - ускуналарни ишлаётган ҳолатидаги тақдимотлар тайёрлаб қўйилган, бу эса полиграфия ва босма иши бозори иштирокчилари учун қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Жумладан, Akela Group компанияси стендида унинг қуйидаги ҳамкорлари технологиялари намойиш этилади: Line O Matic Graphic Industries (Ҳиндистон), Guangdong Constant Precision Machinery (Хитой), Zhejiang Horda Machinery (Хитой), UFLEX Limited (Ҳиндистон) каби етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг қоғоз кесиш машинаси, флексбосма учун автомат ускуна, инъекцияли қуйиш машинаси, китоб корпусини тайёрлаш учун автоматик машина, бабинали-кесиш машинаси ва бошқалар.

Қароргоҳи Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган босма иши соҳасидаги глобал етакчи бўлмиш Ricoh компаниясининг бозорга чиқиши ёрқин дебют бўлади, дея эътироф этилмоқда. Кўргазма доирасида рақамли босиш машинаси, кенг форматли кўп функцияли қурилма, латексли принтер намойиш қилинади. Ricoh Rusнинг Ўзбекистон бозорига расмий равишда кириб келиши 2017 йилнинг сентябрь ойида юз берганди, ўшанда рақамли тижорат босма иши бозорида ускуна ва ечимларни етказиб берувчи етакчи компанияларидан бири, жорий кўргазмада ҳам иштирок этувчи UCD Micros билан шартнома имзоланган эди.

Озиқ-овқат ва ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлари, косметика ва дори воситалари, қурилиш моллари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари жаҳоннинг таниқли компаниялари: Windmoeller & Hoelscher (Германия), HAVER&BOECKER (Германия), SWEMA (Россия-Германия), ИнКомПро-Сервис (Россия), Ala Sintez (Қозоғистон), TEKO ALUMINYUM SANAYI (Туркия), ÜNER PLASTİK (Туркия), НИКОЛЬ-ПАК (Россия), ERPAKSAM MAKINA (Туркия)ва бошқалар билан амалий музокаралар олиб бориш имконига эга бўлади.

Кўргазма дебютанти – ПРОФИТЕКС компанияси суюқ, ёпишқоқ ва пастасимон маҳсулотларни пластик ёки қоғоз стаканларга жойлашга мўлжалланган автоматни намойиш қилади.

Маҳаллий бозорнинг етакчи компаниялари юқори фаолликни намоён этмоқдалар, улар маҳсулотининг сифати ва турлари жаҳоннинг энг юқори стандартларига жавоб беради: POLIMAKS, UZPOLITEX Holding, POYTAXT SAVDO GROUP, TEZKOR MATBAA, CREDO PRINT, the VORTEX TAPE ва бошқалар шулар жумласидан.

Умуман олганда, кўргазма Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортига кўмак бериш бўйича Республика ҳукуматининг стратегиясини қўллаб-қувватлайди. Улкан вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида корхоналар тайёр саноат моллари, мева-сабзавот, фармацевтика, тўқимачилик, кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлай оладиган технология ва хомашёга инвестициялар киритишга тайёр.

Анъанага кўра, O'ZBEKinPRINT- O'ZuPACK кўргазмаси учрашувлар ва тармоқнинг барча янгиликларини муҳокама қилишнинг энг мақбул жойи бўлиб қолади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг