CES 2022: Энг ғайриоддий ва диққатга сазовор технологиялар (фото)
Технологиялар бўйича анъанавий кўргазманинг навбатдагиси — CES 2022 ҳам ортда қолди. Коронавирус пандемияси сабабли бир пайтлардаги гавжумликдан асар ҳам йўқ. Бироқ технологиялар бир жойда тўхтаб қолган ҳам эмас: энг кучли ноутбуклар ва бутловчи қисмлар, концептуал қурилмалар кўргазмада тақдим этилди. TJ нашри ана шулар орасидан энг ғайриоддий ва диққатга сазоворлари рейтингини тузди.
Демак, рўйхатнинг бошида — ўйин учун мўлжалланган эгилувчи энг катта Samsung Odyssey Ark OLED-монитори. Бу экранга учтагача иш столи сиғади.
Samsung, бундан ташқари, ажойиб портатив қурилмани тақдим этди: проектор, ақлли колонка, чироқ — ҳаммаси биттада.
Рўйхатда дунёдаги энг катта OLED-телевизор — 97 дюймли LG ҳам бор.
Рангини ўзгартирувчи автомобил — BMW. Битта тугма босилса бас, оқ машина кулранг тусга киради.
Навбатдаги қурилма — Razer стол ўйин компьютери. Ушбу модул қурилмага диагонали 65 ёки 77 дюймли OLED-дисплейларни улаб ишлатса бўлади.
Ноутбуклар орасида экрани 17,3 дюймли ASUS Zenbook 17 Fold OLEDни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Қурилма универсал: ноутбук, планшет, китоб ва бошқа вазифаларни бажаради.
Мустақил ҳаракатлана олувчи стол — Labrador Systems хонадон робот-ёрдамчиси.
TP-Link роутери эса сигнални яхшироқ топиш учун тўртта антеннасини автомат тарзда айлантириб туради.
Қурилмалар рўйхатини Loreal тақдим этган сочларни уй шароитида бўяш имконини берувчи мослама якунлаб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter