Тошкентда хай-тек услубида қурилган масжид очилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Ҳасанхон қори» жоме масжиди қайта барпо этилди.
Мазкур иншоот ноанъанавий, яъни, хай-тек услубида қурилган масжид ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида 4 минг нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Масжид қурилишига 2021 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, саховатпеша ҳомийлар ҳамда кўнгилли кишилар кўмагида ҳашар йўли билан битказилди.
Бино ичида шунингдек, маъмурият, кутубхона каби зарур хоналар, маҳаллий ҳамда хорижлик турист аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ташкил этилган.
Масжидга Нажмиддин Ҳасанов имом этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter