Тошкентда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда
Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда, деб хабар берди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ.
Қайд этилишича, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.
«Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб, сув ва канализация нархлари оширилиши санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter