Тошкентда 3 ёшли бола 3-қаватдан тушиб кетди
12 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББга Олмазор туманида яшовчи 3 ёшли Фарруҳ исмли боланинг деразадан тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Бола бувисининг уйида ёлғиз қолиб, айвондаги токча баландлигидаги сўрига чиқиб, очиқ қолган деразадан тушиб кетган. Уй 3-қаватда жойлашган бўлиб, болакай тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
ИИББ ўз ўрнида дераза қаршисида сўри ўрнатишда аҳолини хушёрлик ва эътиборли бўлишга чақириб, дераза қаршисига стул ва мебеллар қўймасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter