Тошкент вилоятидаги тўртта туманни ичимлик суви билан таъминлайдиган иншоот қурилмоқда
![Тошкент вилоятидаги тўртта туманни ичимлик суви билан таъминлайдиган иншоот қурилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/2/7/720_460_95_2774828930.png)
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари давомида «Ўзсувтаъминот» АЖ мутасаддилари Тошкент шаҳридаги «Қодирия» бош сув иншоотида бўлдилар.
«Қодирия» бош сув иншооти пойтахт аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайдиган йирик иншоот бўлиб, у ерда айни пайтда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг 4 та туманини ичимлик суви билан таъминлашга мўлжалланган яна бир йирик лойиҳа Қибрай туманида қурилмоқда. Осиё тараққиёт банкининг 1-фазаси лойиҳаси доирасида бунёд этилаётган «Қодирия» қишлоқ ҳудудий сув иншооти вилоятнинг 4 туманини ичимлик суви билан таъминлаши режалаштирилган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ мутасаддилари ушбу обектларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечиришди, қурилиш ишлари билан танишишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter